23.11.2022 йилдаги ПҚ-429-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори , 23.11.2022 йилдаги ПҚ-429-сон
Kuchga kirish sanasi
24.11.2022
Молия вазирлиги 2-иловадаги чора-тадбирларни 2023-2024 йилларда амалга ошириш учун зарур бўладиган маблағлар Давлат бюджетидан «Ўзбеккосмос» агентлигига ажратилишини таъминласин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва такомиллаштириш

1.

Космик мониторинг, шу жумладан давлат космик мониторингини юритиш ва унинг натижаларини тақдим этиш тартибини белгиловчи низомни ишлаб чиқиш.

1. Космик мониторинг, шу жумладан давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2022 йил декабрь

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил январь

3. Ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2023 йил февраль

4. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил апрель

2.

Ўзбекистон Республикасининг космик соҳа фаолиятини тартибга солувчи Ерни масофадан зондлаш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Ерни масофадан зондлаш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2022 йил декабрь

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов)

2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил январь

3. Ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2023 йил февраль

4. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил апрель

3.

«Космик фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари, шу жумладан хорижий экспертлардан иборат бўлган таркибда ишчи гуруҳ тузиш.

2023 йил январь

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев)

2. Давлат бошқаруви органлари ваколатлари такрорланишининг олдини олиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини, шу жумладан хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш.

2023 йил март

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2023 йил август

4. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил октябрь

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган сунъий йўлдош орқали ишловчи мобил қурилмалар ва терминалларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.

2023 йил июль

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Давлат божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2023 йил декабрь

3. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил январь

II. Ер усти космик инфратузилмани яратиш ва ривожлантириш

5.

Вазирлик ва идораларга юклатилган вазифалар ижроси самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида уларнинг космик суратлар ва космик суратларни қайта ишлаш натижаларига бўлган эҳтиёжини шакллантириш ва ушбу эҳтиёжларга мувофиқ космик маълумотлар билан таъминлаш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идораларга улардаги космик суратлар ва космик суратларни қайта ишлаш натижаларига бўлган эҳтиёжни шакллантириш бўйича сўровнома юбориш.

Ҳар йили май ойига қадар

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Космик суратлар ва космик суратларни қайта ишлаш натижаларига бўлган эҳтиёжни «Ўзбеккосмос» агентлигига тақдим этиш.

Ҳар йили июль ойига қадар

3. Вазирлик ва идораларни улардаги эҳтиёжларга асосан космик суратлар ва уларни қайта ишлаш натижалари билан таъминлаш.

Келишилган муддатларда

6.

Космик аппаратларни лойиҳалаш ва уларнинг айрим қисмларини ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2023 йил март

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредитлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Космик аппаратларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш масаласи юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2023 йил июль

3. Космик аппаратларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш комплексини молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил декабрь

7.

Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш ҳамда илмий-тадқиқот ва илмий-амалий фаолиятни амалга ошириш учун «Ўзбеккосмос» агентлиги тизимида Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш миллий марказини ташкил этиш.

1. Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2024 йил январь

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредитлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

2. Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш миллий марказини ташкил этиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2024 йил июнь

3. Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш миллий марказини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил июль

III. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тижорий космик фаолиятни ривожлантириш

8.

«Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг малакасини ошириш мақсадида уларни космик соҳага оид халқаро конференция ва кўргазмаларга юбориш.

1. Жаҳон космик саноатининг долзарб тенденцияларини доимий равишда ўрганиш, дунёда ўтказилаётган конференция ва тадбирлар рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили декабрь ойида

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов)

2. «Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг малакасини ошириш мақсадида уларни халқаро конференция ва тадбирларга юбориш масаласини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш.

Ҳар йили январь ойида

3. Ходимларни космик соҳадаги хорижий экспертлар иштирокидаги семинарлар, маслаҳат учрашувларига юбориш юзасидан ташкилий масалаларни ўрнатилган тартибда келишиш ва ташкиллаштириш.

Алоҳида график асосида

9.

Ўзбекистон Республикасида космик соҳадаги хорижий экспертлар, компаниялар, агентликлар ҳамда тегишли давлат орган ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари иштирокида космик технологияларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларга таъсирига бағишланган халқаро конференция ташкиллаштириш.

1. Конференцияни ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш.

2023 йил январь

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар,

хорижий ташкилотларнинг беғараз кўмак маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов)

2. Конференцияни ўтказиш юзасидан пухта ишланган ташкилий масалалар бўйича таклиф тайёрлаш ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил май

10.

Фавқулодда вазиятлар юзага келганда, сунъий йўлдош аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш маълумотларини тезкор қабул қилиш мақсадида ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдош хорижий операторлари билан келишув, меморандум, битим ва шартномалар тузиш.

1. Масофадан зондлаш ёрдамидафавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича муваффақиятли хорижий тажрибани ўрганиш.

2023 йил январь

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев)

2. Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдош операторлари билан алоқа ўрнатиш.

2023 йил июнь

3. Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдош операторлари билан келишув, меморандум, битим, шартномалар тузиш.

2023 йил декабрь

11.

Халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар, компаниялар ва банклар билан космик соҳага хорижий сармоя ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар, компаниялар ва банклар, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2023 йил декабрь

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов)

2. Доимий равишда музокаралар ўтказиш ва ишчи алоқаларни ривожлантириш.

Доимий

12.

БМТ Бош Ассамблеясининг 1966 йил 19 декабрдаги 22- (ХХII) резолюцияси билан қабул қилинган Космосни, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти тамойиллари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш.

1. Шартномани ўрганиб чиқиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2023 йил январь

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов)

2. Шартноманиратификация қилиш бўйича Қонун лойиҳасини тегишли вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи органлар билан келишиш.

2023 йил август

3. Қонун лойиҳасини Вазирлик Маҳкамасига киритиш.

2023 йил ноябрь

4. Шартномаратификация қилинганлиги тўғрисида БМТга нота киритиш.

2024 йил июль

13.

Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.

1. Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимларини ўрганиб чиқиш.

2024 йил январь

-

«Ўзбеккос?ос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов)

2. Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан алоқалар ўрнатиш.

2024 йил август

3. Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик йўналишларни аниқлаш ва улар билан келишув, меморандум, битим, шартномаларини тузиш.

2024 йил декабрь

14.

Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш.

1. Халқаро астронавтика федерацияси билан алоқа ўрнатиш.

2024 йил июнь

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов)

2. «Ўзбеккосмос» агентлигининг Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш имкониятлари ва шартларини ўрганиб чиқиш.

2024 йил ноябрь

3. Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил декабрь

15.

Табиий офатлар ва космос халқаро хартияси (International Charter «Space and Major Disasters») билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда Хартияга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун ваколатли фойдаланувчи сифатида қўшилиш.

1. Табиий офатлар ва космос халқаро хартияси (International Charter «Space and Major Disasters») билан алоқа ўрнатиш.

2024 йил май

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов)

2. Хартияга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун ваколатли фойдаланувчи сифатида қўшилиш имконияти ва шартларини ўрганиб чиқиш.

2024 йил июль

3. Табиий офатлар ва космос халқаро хартиясига (International Charter «Space and Major Disasters») ваколатли фойдаланувчи сифатида қўшилиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил ноябрь

IV. Космик фаолият соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш

16.

«Ўзбеккосмос» агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ходимларини илғор хорижий мамлакатлардаги таълим ташкилотлари, ўқув марказлари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотларининг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда космик тармоқнинг турли йўналишлари бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.

1. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги етакчи хорижий таълим ташкилотлари, ўқув марказлари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш.

2023 йил июнь

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредитлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

2. Ерни масофадан зондлаш маълумотларини қўллаш ҳам?а ишлов бериш бўйича «Ўзбеккосмос» агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда тегишли давлат органлари ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари учун малака ошириш курслари ва ўқув-семинарларни ташкил этиш.

2023 йил ноябрдан бошлаб

3. Ерни масофадан зондлаш ва давлат космик мониторинги технологияларини қўллашни қамраб олувчи тармоқ мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқув марказларини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил май

17.

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш бўйича «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолият йўналишлари бўйича хорижда кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкани ташкил этиш.

1. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида етакчи хорижий таълим ташкилотларининг фаолияти, ўқув дастурлари, таълим жараёнларини ўрганиш.

2022 йил декабрь

«Ўзбеккосмос» агентлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов)

2. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги етакчи хорижий таълим ташкилотлари, ўқув марказлари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш.

2023 йил июнь

3. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, амалиёт ишларини ташкил этиш ва тажриба орттириш бўйича ҳамкорлик битимларини имзолаш.

2023 йил август

4. Имзоланган битимларга мувофиқ, ходимларнинг малакасини ошириш, амалиёт ва тажриба орттириш бўйича ишларни ташкил этиш ва стажировкаларга юбориш.

2024 йил январь

18.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш.

1. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида етакчи хорижий таълим ташкилотларининг фаолияти, ўқув дастурлари, таълим жараёнларини ўрганиш.

2024 йил февраль

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредитлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов)

2. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги етакчи хорижий таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотлари ҳамда ўқув марказлари билан алоқалар ўрнатиш.

2024 йил апрель

3. Олиб борилган ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида хорижий таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг филиалларини очиш масаласини ўрганиб чиқиш.

2024 йил сентябрь

4. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида хорижий таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасида филиалларини ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

V. Миллий сунъий йўлдошлар гуруҳини яратиш

19.

Ўзбекистон Республикасида ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошлар миллий гуруҳини яратиш.

1. Космосдан ерни масофадан зондлаш маълумотларига бўлган ички ва халқаро бозор талабини ўрганиш ва баҳолаш.

2023 йил март

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов)

2. Ички талабни қондириш ва ташқи бозорларга экспортни амалга ошириш учун ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошлар ва ер усти комплексининг асосий техник параметрлари ва хусусиятларини аниқлаш.

2023 йил декабрь

3. Таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2024 йил август

4. Ўзбекистон Республикаси ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошлар миллий гуруҳини ташкил этиш ёки мавжуд сунъий йўлдош гуруҳларига қўшилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил декабрь

20.

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация йўлдошлари миллий гуруҳинияратиш.

1. Телекоммуникация йўлдошлари хизматларига бўлган ички ва халқаро бозор талабини ўрганиш ва баҳолаш.

2024 йил январь

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов)

2. Ички талабни қондириш ва ташқи бозорларга экспортни амалга ошириш учун телекоммуникация йўлдошлари миллий гуруҳининг асосий техник параметрлари ва хусусиятларини аниқлаш.

2024 йил август

3. Таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2024 йил сентябрь

4. Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация йўлдошлари миллий гуруҳини ташкил этиш ёки мавжуд сунъий телекоммуникация йўлдош гуруҳларига қўшилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2024 йил декабрь

21.

Ўзбекистон Республикаси илмий-технологик сунъий йўлдошлари миллий гуруҳини яратиш.

1. Ўзбекистон Республикаси илмий-технологик сунъий йўлдошлари хизматларига бўлган ички ва халқаро бозор талабини ўрганиш ва баҳолаш.

2024 йил февраль

-

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов)

2. Ички талабни қондириш ва ташқи бозорларга экспортни амалга ошириш учун илмий-технологик сунъий йўлдошлар миллий гуруҳларининг асосий техник параметрлари ва хусусиятларини аниқлаш.

2024 йил август

3. Таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2024 йил сентябрь

4. Ўзбекистон Республикаси илмий-технологик сунъий йўлдошлари миллий гуруҳини ташкил этиш ёки мавжуд сунъий йўлдошлар гуруҳларига қўшилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил декабрь

VI. Инновацион стартап лойиҳалар ва акселераторларни ҳамда илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш

22.

«SpaceBuzz» технологик таълим лойиҳаси мисолида STEM ва VRга асосланган космик таълим лойиҳасини амалга ошириш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.

2023 йил январь

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро грантлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

«Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази» ДУК

(Б. Аберкулов)

2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2023 йил март

3. Келишилган ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил апрель

23.

Аэрокосмик стартап инкубаторлар яратиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.

2023 йил июнь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар,

халқаро грантлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2. Аэрокосмик стартап инкубаторлар концепциясини ишлаб чиқиш.

2023 йил август

3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2023 йил ноябрь

4. Келишилган ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил январь

24.

«NASA Space Camp» космик лагери мисолида интерактив ўқув мажмуасиниташкил этиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.

2024 йил январь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар,

халқаро грантлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.

2024 йил март

3. Интерактив ўқув мажмуасини яратиш учун техник ҳужжатларни тайёрлаш.

2024 йил июнь

4. Лойиҳани амалга ошириш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил июль

Т/р

Тадбир номи

Ўлчов бирлиги

Йиллар

Молиялаштириш манбаи

Истеъмолчи ташкилотлар

2023

2024

1.

Қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатларини ҳамда ноқонуний қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш.

Ҳудудлар сони

6

13

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги

2.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ерлардан фойдаланишнинг жорий ҳолати (бошқа мақсадларда), экинларнинг турлари (асосан пахта, буғдой, шунингдек, сунъий интеллект имкониятларига кўра бошқа экин турлари) ҳамда ҳақиқатда экилган экин майдонларини аниқлаш.

Ҳудудлар сони

2

8

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3.

Ер муносабатлари соҳасида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилишини аниқлаш.

Ҳудудлар сони

6

14

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Кадастр агентлиги

4.

Ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш.

Ҳудудлар сони

4

8

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

5.

Ўрмон фонди ерларида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш.

Ҳудудлар сони

4

8

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

6.

Геология ва минерал ресурслар соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш.

Ҳудудлар сони

13

13

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

7.

Мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш.

Ҳудудлар сони

6

12

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

8.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш.

Ҳудудлар сони

6

12

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

9.

Ўрмон ёнғинлари оқибатларида зарар етказилган майдонларни аниқлаш.

Ҳудудлар сони

14

14

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10.

Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш.

Сув омборлари сони

25

35

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Сув хўжалиги вазирлиги

11.

Сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикасини мониторинг қилиш.

Сув омборлари сони

25

35

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Сув хўжалиги вазирлиги

12.

Сув омборларининг сув сатҳи режимини мониторинг қилиш.

Сув омборлари сони

25

35

«Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Сув хўжалиги вазирлиги